10:55 / 21.11.2016
6026

Ҳиндистондаги поезд ҳалокати қурбонлари сони 133 кишига етди

Фото: Reuters

20 ноябрь куни Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида йўловчи поезди ҳалокатга учраши оқибатида қурбон бўлганлар сони 133 кишини ташкил этди. The Hindu хабарига кўра яна 300 киши яраланган.

Айни вақтда ҳудудда қутқарув амалиёти якунланган.

Бундан аввалги хабарларда қурбонлар сони 115 кишидан ошгани билдирилган эди.

Айни вақтда қурбонлардан 80 нафарининг шахси аниқланган.

Канпур шаҳридан 100 километр нарида Индор-Патна экспрессининг 14 вагони рельслардан чиқиб кетди. Воқеа маҳаллий вақт билан соат 3:00 да рўй бергани боис йўловчиларнинг кўпчилиги ухлаётган эди.

Top