15:54 / 21.11.2016
4126

Ҳиндистондаги поезд ҳалокати оқибатида қурбон бўлганлар сони 142 нафарни ташкил қилмоқда

© AFP

Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида тезюрар поезднинг ҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 142 кишига етди, 200 нафардан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда The Indian Express нашри хабар тарқатди.

Бундан аввалги хабарларда ҳалокат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 133 кишига етгани ҳақида айтилганди. Кейинги 6 йилда кузатилган энг талофатли ҳалокатга рельсдаги нуқсон сабаб бўлгани тахмин қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 03:00да Канпур шаҳридан 100 км масофада Пухрайан станцияси ҳудудида 2 минг кишини олиб кетаётган 23 вагондан иборат Индор—Патна тезюрар поезди ҳалокатга учради. Поезд ўрта тезликда ҳаракатланаётган бўлган, 14 вагон ағдарилган. Қайд этилишича, вагонларнинг аксари замонавий хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган ҳолатда эди.

Top