09:33 / 21.11.2016
5913

«Интер» Милан дербисида мағлубиятдан қутилиб қолди

Италия А серияси 13-турининг асосий ўйини - Милан дербиси якунига етди. «Милан» жамоаси шаҳарнинг яна бир номдор жамоаси «Интер»ни қабул қилди. «Сан-Сиро» стадионида бўлиб ўтган учрашув 2:2 ҳисобида қайд этилди.

Испаниялик ҳужумчи Сусо 42-дақиқада урган голи «Милан»ни олдинга олиб чиқди. Иккинчи таймнинг бошларида Антонио Кандрева аниқ зарба билан орадаги мувозанатни тиклади. Бироқ, орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас, Сусо дублни қайд этди. «Интер» ўйинга қўшиб берилган вақтнинг иккинчи дақиқасида Иван Перишичнинг голи эвазисига мағлубиятдан қутилиб қолди. 

Шундай қилиб, «Милан» 26 очко билан турнир жадвалининг учинчи ўрнида бормоқда.  «Интер» ҳисобида 18 очко бўлиб, жамоа 11-ўринга жойлашган.


 

Манба: tribuna.uz

Top