01:23 / 22.11.2016
11772

Тошкент туманларида уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича диспетчерлик хизматлари ташкил этилди

Фото: ЎзА

Тошкент туманларида уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича кечаю-кундуз ишлайдиган диспетчерлик хизматлари ташкил этилди. 

1055 диспетчерлик хизмати аҳолининг қиш-қировли кунларда иссиқлик , табиий газ, электр таъминоти, кўп қаватли уйларнинг ертўлалари, кириш йўлаклари, чордоқлар, том устидаги барча муаммолар  ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ  бошқа  масалалар бўйича мурожаатларни узлуксиз тун-у кун давомида қабул қилиши ва бу муаммоларни тезкорлик билан  бартараф этишини маълум қилади.

Шу билан бирга, тўрт рақамли диспетчерлик хизматлари ҳар бир туманда ҳам ташкил этилган бўлиб, улар қуйидаги рақамлар орқали аҳолини қийнаётган барча муаммоларга зудлик билан ечим топиш устида иш олиб боради:

Бектемир тумани                    - 1068

Миробод тумани                     - 1079

Мирзо Улуғбек тумани            -  1075

Олмазор тумани                      - 1070

Сергели тумани                       - 1071

Учтепа тумани                         - 1073

Чилонзор тумани                     - 1056

Шайхонтоҳур тумани              - 1077

Юнусобод тумани                    - 1078

Яккасарой тумани                   - 1074

Яшнобод тумани                      - 1076

Шуни эслатиб ўтмоқчимизки, ушбу диспетчерлик хизматига қилинган ҳар бир мурожаат аудио форматида ёзиб олинади ва уларнинг ижроси устидан тизимли назорат ўрнатилган.  Бир сўз билан айтганда, Сизнинг 1055 диспетчерлик хизматига қилган ҳар бир мурожаатингиз ижроси доимий назоратда бўлиши таъминланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Top