13:46 / 22.11.2016
31192

Рустам Азимов бошқарувидаги вазирликнинг виртуал қабулхонаси ишга тушди

Скриншот: MF.uz

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги веб-сайтида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш учун молия вазирининг виртуал қабулхонаси очилди. 

Виртуал қабулхона www.mf.uz манзилида жойлашган. Интернет фойдаланувчилари юқоридаги манзилга кириб, махсус шаклни тўлдириш орқали Молия вазири Рустам Азимовга ўз аризалари, шикоятлари ва таклифларини қолдиришлари мумкин. 

Молия вазирлигига мурожаат юборишда фуқаролардан электрон рақамли имзо бўлиши талаб қилинмайди.
 

Top