09:46 / 22.11.2016
4880

Зилзила сабаб Фукусиманинг уч мингдан ортиқ аҳолиси кўчирилди

Япониянинг Фукусима префектурасида рўй берган 7,4 магнитудали зилзила сабаб 3,1 минг киши ўз турар-жойларини ташлаб чиқишди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, эвакуация қилинаётгани учун 60 га яқин вақтинчалик йиғин пунктлари жорий қилинган.
Табиий офат билан боғлиқ ҳолат сабаб Хонсю оролидаги 150га яқин мактаб ёпилган.

Маълумот учун: мутахассислар зилзила сабаб рўй бериши тахмин қилинган цунами хавфи бўлмайди, деб баҳолашган. Япония Фавқулодда вазиятлар вазири Дзюн Мацумотонинг сўзларига кўра, ҳозирда ҳеч ким зилзила сабаб жабр кўрмаган, шунингдек, моддий талафотлар ҳам мавжуд эмас.

 

Top