15:57 / 23.11.2016
5300

Ер орбитасида Cygnus юк фазо кемасини ёқиб юборишди

Фото: Роскосмос

Фазода аланга тарқалишини ўрганишга оид Saffire-II деб номланган тажриба Cygnus юк фазо кемаси бортида ўтказилмоқда. У 22 ноябрда Халқаро космик станциясидан ажралган эди, деб хабар қилмоқда НАСА агентлиги.

Фазо кемаси ХКСдан ажралганидан сўнг, тажриба бошланганини билдирувчи телеметрия келган. Умуман, Cygnus фазо кемаси Ерга тушгунча, 9та намуна (турли зичликдаги кремний ва шишапластикдан ясалган материаллар) ёқилади. Уларнинг эни 5 см ва узунлиги 30 смни ташкил этади. 

Тажрибани ўтказишдан мақсад, турли материалларнинг паст тортиш кучи шароитида ёниш хоссаларини ўрганишдир. 

Умуман, НАСАга кўра, Cygnus 27 ноябрь куни Тинч океани устида Ер атмосферасига ҳақиқатдан ёниб кетади. 
 

Top