18:44 / 23.11.2016
4511

Lufthansa 24 ноябрга режалаштирилган 900 та рейсни бекор қилди

Фото: pixabay.com

Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси пайшанба, 24 ноябрга мўлжалланган деярли 900 та рейсни бекор қилди. Бу ҳолат учувчиларнинг иш ташлаши сабаб юз берган.

“Lufthansa Group пайшанба куни 3 мингдан 2088 рейсни амалга ошириши мумкин”, - дея хабар беришган компанияда. Бу эса 115 минг йўловчининг режалари чипакка чиқишидан дарак беради. Парвозлар Германия ичидаги йўналишда ҳам, халқаро йўналишда ҳам бекор қилинади. Уларнинг тўлиқ рўйхати эса маълум қилинмайди. “Йўловчиларнинг ўзлари мустақил равишда рейслари ҳақида маълумот олишлари мумкин”, - дейилган компанияда матбуот хизмати хабарида.

Иш ташлашга авиакомпаниялар ходимлари манфаатини ифодаловчи Vereinigung Cockpit касаба уюшмаси чақирганди. Ташкилот амалдаги тариф келишувларига ўзгартириш киритишни, хусусан, ойлик маошни 5 йил давомида Lufthansa ва унинг бўлинмаси - Germanwings учувчилари учун 22% га оширишни талаб қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, бу 2014 йилнинг апрель ойидан бери 14-чи иш ташлашдир. Шу вақт мобайнида Lufthansa ва Cockpit ўртасидаги тариф можароси сабаб тахминан 8 минг рейс бекор қилиниб, бунинг натижасида деярли 1 млн. кишининг режалари барбод бўлган. Бу ҳолатда компаниянинг молиявий зарари 300 млн. евро деб баҳоланмоқда.

Top