19:27 / 23.11.2016
9699

Россия халқлар дўстлиги университети ректори ТошДЎТАУнинг очилишига ижобий баҳо берди

2016 йилнинг 17-18 ноябрь кунлари Россия Федерациясининг Россия халқлар дўстлиги университетида “Туркологиянинг ҳозирги замон муаммолари: тил-адабиёт-маданият” мавзуида халқаро конференцияда бўлиб ўтди. Мазкур конференцияда 15 дан ортиқ мамлакатлардан профессор-ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчилар иштирок этдилар. 

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети катта илмий ходим-изланувчилари Исмоилов Ғулом, Отажонова Манзура ҳамда Нодирбек Жўрақўзиевлар  ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Россия халқлар дўстлиги университети ректори профессор В.М. Филипов конференция иштирокчиларини табриклар экан, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳақида  тўхталиб, мазкур олий даргоҳнинг очилишига юксак баҳо берди. Ректор ўз сўзида университетга буюк ўзбек шоири Алишер Навоий номи берилганлигини алоҳида эътироф этар экан, бундай қувончли ҳодисалар туркий тиллар ривожида катта аҳамият касб этишини таъкидлади.

 

Top