14:53 / 24.11.2016
28642

“Гапимга жавоб бу Ибн Сино” ёхуд дафтар юзасидаги гибрид аллома

Интернет тармоғида ажойиб сурат тарқалди. Унда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган мактаб дафтари, унинг устида аждодларимиздан бирининг сурати бор. Яхши ўйланган, чунки ўқувчилар шу аснода ўз аждодлари кимлар эканлигини дафтарларига ҳар гал боққанларида ёдга олишади.

Аммо...

Мана шу дафтардаги суратда Абу Райҳон Беруний сурати, унинг остида эса “Абу Али Ибн Сино” ёзуви бор.

Бу ҳали ҳаммаси эмас...

Гибрид алломанинг туғилган йили (1441-1501) этиб кўрсатилган. Бу йилларда на Беруний яшаган, на Ибн Сино. Янглишмасам бу Алишер Навоийнинг туғилган ва вафот этган саналари.

Эртага катта бўлаётган жияним: Берунийни кўрсатиб, “Гапимга жавоб мана шу одам Ибн Сино бўлади”, деса нима деб жавоб қайтараман?

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади

Top