16:22 / 24.11.2016
8366

Хамеснинг «Реал»даги саргузаштлари якунига етмоқда

Фото: EPA

Мадриднинг «Реал» жамоаси мураббийлари штаби, хусусан, Зайндин Зидан жамоанинг колумбиялик ярим ҳимоячиси Хамес Родригесни келгуси режаларда ҳисобга олмаяпти. Бу ҳақда Marca хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, испан клуби Колумбия термаси аъзоси бўлган бу футболчини 2017 йил январида сотишга тайёр. 

Қайд этилишича, «Реал» ўзининг бу футболчиси учун 70 млн евро талаб қилади.

Бундан олдинги хабарларда Хамес Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида «Спортинг»га қарши кечган учрашуви вақтида бош мураббийга норозилигини ифодалаган ҳолда чигалёзди машқларини бажаришга чиқмагани айтилганди.

Жорий мавсумда 24 ёшли футболчи 9 учрашувда майдоонга тушган ва битта гол уриб, 7та голли пас муаллифига айланган.

Transfermarkt.de портали футболчининг трансфер қийматини 70 млн еврога баҳолаган, унинг «Реал» билан амалдаги шартномаси муддати 2020 йилгача.

Top