10:45 / 24.11.2016
4869

Клопп ҳозирги муваффақиятларни нишонлайдиган футболчиларини жазоламоқчи

«Ливерпуль» жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп клубнинг ҳозирги муваффақиятларидан эйфорияга берилиб, ютуқларни нишонлайдиган футболчиларни аёвсиз жазолаши ҳақида маълум қилди.

«Агар ноябрь ойи якунига кўра лигадаги 1-ўринни нишонлайдиган футболчи топилса, у декабрда ўйнамайди. Бундай воқеаларни кузатиб бораман ва дарҳол чора кўраман.

Бунақаси кузатилмаса керак. Биз ҳозир юқорида бормоқдамиз, футболчиларим кучли характерга эга. Якунда ҳам юқори ўринларда қолишимиз учун ҳали узоқ йўл босишимиз керак.

Ҳозир муваффақиятга эришиб турибмиз, аммо буни ҳозирдан нишонлаб бошласангиз, профессионаллликни йўқотасиз. Бу ҳолда сизда муаммолар пайдо бўлади», дея Клоппнинг сўзларини келтирган Sky Sports.

АПЛнинг 12-туридан сўнг «Ливерпуль» пешқадам «Челси»дан 1 очко ортда қолган ҳолда, 2-ўринда жойлашган.

Top