09:12 / 25.11.2016
9067

«Ипотека-банк» АТИБ Бошқарув Раисининг виртуал қабулхонаси ишга тушди

Скриншот: ipotekabank.uz

«Ипотека-банк» АТИБ Бошқарув Раисига бевосита электрон тарзда йўллаш имконияти тақдим этилмоқда. Маълумотда қайд этишича, юборилажак мурожаатлар расмий мақомга эга бўлади.Бу ҳақда «Ипотека-банк» АТИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Маълумотларга кўра, мурожаат шаклларининг қонунга мувофиқ бўлишлиги, жумладан, жисмоний шахс сифатида мурожаат йўлланса, фамилия (исми, отасининг исми), яшаш жойи ҳақида маълумот ҳамда мурожаат моҳияти баён этилган бўлиши шарт. Шунингдек,туҳмат, ҳақорат сўзлар ва ёлғон хабар берувчи мурожаатларни тақдим этиш мумкин эмаслиги айтиб ўтилган. 

Мазкур шартлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигидан келиб чиқиб ўрнатилган.
 

Top