00:00 / 25.11.2016
6468

Ироқдаги АЁҚШда содир этилган терактда ҳалок бўлганлар сони 100 кишига етди

Фото: © RIA

Дастлабки маълумотларга кўра, Бағдоддан 100 км узоқликда жойлашган Хилла шаҳридаги АЁҚШда содир этилган теракт қурбонлари сони деярли 100 кишига етди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, қурбонларнинг аксарият қисми эронлик зиёратчилар бўлган. Террорчи-худкуш АЁҚШда миналаштирилган автомобилни портлатганда унда Ироқнинг Карбала шаҳридан Эронга қайтаётган бир неча автобус бўлган.

Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД жангарилари ўз зиммасига олди.

Аввалроқ теракт оқибатида 12 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

 

Top