13:18 / 26.11.2016
7726

27 ноябрь Тошкентда ёғингарчилик кузатилмайди

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 27 ноябрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 12-10, кундузи 0-2 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 15-10, кундузи 7-2 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши кутилади. Баъзи жойларга туман тушади. Кечаси 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши кузатилади. Кечаси 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши мумкин. Кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража, Сурхондарёда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Баъзи жойларда туман тушади. Кечаси 13-18, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
 

Top