12:21 / 27.11.2016
7397

Ҳиндистондаги қамоқхонадан 5 нафар маҳбус олиб қочилди

Фото: AP

Ҳиндистоннинг Набха деб номланувчи қамоқхонасига қуролланган ўнлаб одамлар ҳужум қилди ва у ердан беш нафар маҳбусни озодликка чиқариб юборишди. Бу ҳақда ANI агентлиги хабар бермоқда.

"Набха қамоқхонасига қуролли ҳужум қилган ўн нафар эркак полициячи кийимида бўлган. Улар 100 марта ўқ узишган. Воқеа жойида полиция ходимлари ишламоқда, суриштирув олиб бориляпти", — деб хабар бермоқда агентлик Twitter’даги ўзининг расмий саҳифасида.

Маълумотларга кўра, полиция ва ҳарбийлар мамлакат шимолида жойлашган Анантнаг округи, Пахалгам шаҳрида қидирув ишларини олиб боришмоқда.

Top