00:17 / 27.11.2016
6414

Уругвайда Фидель Кастро вафоти муносабати билан мотам эълон қилинди

Уругвай ҳукумати Кубанинг собиқ етакчиси Фидель Кастро вафоти муносабати билан мамлакатда бир кунлик мотам эълон қилди.   

Аргентинанинг La Voz портали хабар қилишича, 27 ноябрда бутун Уругвай бўйлаб миллий байроқлар тушириб қўйилади. 

Испанияда расмий ташриф билан бўлган Уругвай президенти Табаре Васкес Кастро вафоти муносабати билан унинг яқинлари ва Куба халқига ҳамдардлик билдирди.

Кастро 25 ноябрда 90 ёшида вафот этди. Командантенинг дафн маросими Сантьяго-де-Куба шаҳрида 4 декабрда бўлиб ўтади.

 

Top