10:13 / 28.11.2016
6961

Германия президенти евроинтеграцияни тўхтатишга чақирмоқда

Фото: © EPA

Германия президенти Йоахим Гаук Европа Иттифоқи евроинтеграция борасида танаффус қилиши лозим деб ҳисобламоқда. Унинг фикрича, катта суръатларда кенгайган ташкилот эндиликда янги қоидалар асосида ривожланиш ҳақида қайғуриши керак. Сиёсатчи Die Welt нашрига берган интервьюсида шундай баёнот берган.

Унинг сўзларига кўра, ЕИ раҳбарияти жуда тез кенгайгани боис, бу жараённи мамлакатларнинг барча фуқаролари ҳам бирдек ижобий қабул қила олмаган. 

«Биз танаффус қилишимиз ва олдинда қандай мақсадларни қўямиз ҳамда қай йўсинда ривожланамиз, шу ҳақда ўйлаб олишимиз керак», — деб такидлаган Гаук.

ГФР президенти фикрича, ЕИнинг ҳозирги асосий вазифаси иттифоқни мустаҳкамлашдан иборат. Шу билан бирга, ЕИ раҳбарияти ўз аҳолисини ягона Европа озодлик қадриятлари, демократияси, тинчлиги ва ҳуқуқнинг устунлигини яхшироқ таъминлай олишига ишонтириши керак. 

Top