10:58 / 28.11.2016
7764

Озарбойжонда ипакдан ишланган Қуръон китоби тайёрланди

Фото: Muxlis.uz

Озарбойжонлик таниқли рассом ва нақш устаси Тунзал Муҳаммадзода Қуръони каримнинг ипакдан тўқилган нодир нусхасини тайёрлади. Муқаддас каломнинг антиқа нусхасини тайёрлаш учун уста 3 йил вақт сарфлади ва 50 метр табиий қора шаффоф ипакдан фойдаланди. Бу ҳақда Muxlis.uz хабар берган.

Қайд этиш керак-ки, Тунзал Муҳаммадзода Истанбулдаги Мармарин университети докторантидир. У Озарбойжон миллий амалий санъати намунаси саналган занжирли каштачиликни ўрганиш бўйича илмий иш олиб бормоқда.
 

Top