21:33 / 28.11.2016
6176

Тошкентда автобуслар ҳаракат вақтини онлайн кўрсатиб турувчи таблолар ўрнатилмоқда

Тошкентдаги бекатларга шаҳар йўналиши бўйлаб ҳаракатланувчи автобусларнинг келиш вақтини онлайн кўрсатиб турувчи таблолар ўрнатилмоқда. Бу ҳақда «Соғинч садоси» Instagram’даги саҳифасида маълум қилган.

Саҳифада қўшимча қилинишича, экранда яқин икки кунлик об-ҳаво маълумоти ҳам бериб борилади.

Суратдаги табло пойтахтнинг 6-туғуруқхонаси олдида ўрнатилгани экрандаги ёзув орқали аён бўлган.

 

Top