10:37 / 29.11.2016
5346

АҚШда дунёдаги энг барқарор атом соати ишлаб чиқилди

Фото: N. Phillips / NIST

АҚШ Стандартлар ва технологиялар миллий институти физиклари атом соатлари ишлашининг барқарорлигига оид рекордни янгилашди. Бу ҳақда тадқиқот натижаларини чоп этган Nature Photonics журналига асосланган ҳолда EurekAlert! нашри хабар қилмоқда.

«Биз соатлар ишлаш жараёнидаги чиқадиган шовқинни тактли сигнални янада кучлироқ қилиш билан бартараф этдик», — деган тадқиқот ҳаммуаллифи Эндрю Ладлоу. Унинг сўзларига кўра, янги соатларда бир неча минг сонияда бир квинтиллион (миллиарднинг квадрати)нинг 1,5 ҳиссаси баробарига тенг беқарорлик кузатилади

Олимлар томонидан ишлаб чиқилган қурилмага оптик тутқичда йиғилган иттербийнинг 5 ва 10 минг атоми асос бўлган. Вақтни ўлчаш лазер ёрдамида амалга оширилади. У квант тизимидаги турли энергетик ҳолатларнинг ўтишини ўлчайди. 

Top