07:51 / 29.11.2016
4128

АҚШда талаба 9 кишига пичоқ билан жароҳат етказди

Фото: Youngbenwest / Instagram

АҚШнинг Огайо университетида таҳсил олувчи талаба 28 ноябрда таълим муассасаси  ҳудудида одамларга пичоқ билан ҳамла қилди. CNN телеканалининг маълум қилишича, талаба дастлаб автомобилини пиёдаларга қарата ҳайдаган, сўнгра машинадан чиқиб уларга пичоқ билан зарба бера бошлаган.

Воқеа оқибатида 9 киши жароҳат олган, улардан бирининг аҳволи оғир. Жиноятчининг ўзи полиция томонидан отиб ташланган. Аниқланишича, у келиб чиқиши сомалилик талаба бўлган. Маълумотларга кўра, жиноятчи 20 ёш атрофида, исми Абдул Раззоқ Али Артан бўлган.
 
Полиция ҳужум теракт бўлиши мумкинлигини истесно қилмаяпти, чунки гувоҳларнинг айтишича, босқинчи ҳеч нарса айтмай, жимгина ҳаракат қилган. Воқеани тергов қилишга ФҚБ киришган.

 

Top