09:48 / 29.11.2016
4780

БАА 3D-нашрдан фойдаланган ҳолда осмонўпар бинолар қурмоқчи

Бирлашган араб амирликлари инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги келажакда 3D-нашр қилиш технологиясидан фойдаланган ҳолда осмонўпар бинолар барпо қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда амирликда чоп этиладиган Khaleej Times нашри ёзмоқда.

"Келгусида вазирлик томонидан БАА ҳудуди бўйлаб барпо этиладиган биноларнинг барчаси 3D-принтерларда чоп этилади", — деган вазирлик вакиласи Мунира Абдулкарим.

БАА ҳукумати ҳисоб-китобларига кўра, уч ўлчамли нашр қилиш технологияси қурилишга кетган муддат ва харажатни 70-80 фоизга қисқартириш имконини беради. 

Айниқса, 3D-нашрли биноларни Дубайда кўпайтиришга эътибор қаратилмоқда. Ҳукумат режаларига кўра, 2030 йилга келиб, ушбу шаҳарда қурилган биноларнинг 25 фоизи айни технология ёрдамида барпо этилган бўлади. Ҳозирда, Дубайда 3D-принтерда чоп этилиб, тикланган идора биносининг прототипи бор. 


 

Top