10:56 / 29.11.2016
16717

Фидель Кастро билан видолашув маросимида дунёнинг 25 давлати раҳбарлари иштирок этди

Куба инқилоби раҳнамоси Фидель Кастро билан видолашув маросимида 25 давлат раҳбарлари иштирок этди. Бу ҳақда Венесуэланинг El Universal порталида хабар қилинган.

Қайд этилишича, улар орасида Лотин Америкаси ва Африкадан 15 президент (Венесуэла, Боливия, Эквадор, Никарагуа, Колумбия, Панама, Мексика, ЖАР, Экваториал Гвинея, Зимбабве, Намибия ва Кабо-Верде раҳбарлари) бор. Кариб ҳавзаси давлатларидан 7 давлат бош вазири Ҳаванага келган.

Европа қитъасидан фақат Греция бош вазири Алексис Ципрас маросимда ҳозир бўлган.

Top