16:27 / 29.11.2016
4907

Фойдаланувчининг ҳаракатидан қувватланувчи ташқи аккумулятор ишлаб чиқилди

Бармоқлар ҳаракатидан қувват оладиган HandEnergy деб номланган махсус аккумулятор ишлаб чиқилди. Уни мобил қурилмаларни қайта қувватлашда қўллаш мумкин. 

HandEnergy аккумулятори юмалоқ шаклда бўлиб, унга бармоқнинг айлана ҳаракати билан ишга тушувчи ротор ўрнатилган. Бармоқлар машқидан эса электр қуввати ҳосил бўлади. Унинг ҳажми 1000 мАсдир.

Гаджетга ҳар қандай USB-кабелни улаш ва мобил қурилмани қувватлаш мумкин. Аммо, энергия ишлаб чиқиш жараёни бирмунча секинроқ амалга ошади, хусусан, роторни бир соатлар айлантиргач, аккумулятор ҳажми тўлади. Шунга кўра, HandEnergy мобил қурилма қувватини кун давомида бир маромда сақлаш имконини беради. 

Ҳозирда, HandEnergy аккумуляторини ишлаб чиқиш учун Kickstarter сайтида маблағ йиғиш жараёнига старт берилган. Аккумулятор нархи буюртма бўйича 69 еврони ташкил этади. 

Top