22:36 / 29.11.2016
22591

Қорни кўришга мушарраф бўлган саудияликлар Аллоҳга шукроналар келтиришмоқда

Фото: Getty Images

Саудия Арабистонининг марказий ва шарқий қисмларида ҳаво ҳарорати нолдан пастлаб кетди ва қор ёғди. Маҳаллий халқ табиатнинг ушбу ноёб ҳодисасига қандай муносабатда? YouТube канали орқали тақдим этилган видеони томоша қилиб, буни билиб олиш мумкин. 

​Қиш яқинлашгани сайин Саудияда кўплаб ёғингарчиликлар ва ҳатто қор кузатилмоқда. Қиролликнинг турли шаҳарлари ва қишлоқларида сел ёмғирлари ҳамда бу минтақа учун ноёб ҳодиса ҳисобланган қорнинг ёғиши автомобиль ҳаракатининг бузилишига олиб келди. Саҳро қор билан қопланди. 

Одамларнинг қорга муносабати турлича - кимдир иқлимнинг бундай ўзгаришидан хавфсираган бўлса, яна кимлардир бундай ноёб ҳодисани кўришга мушарраф бўлганидан хурсанд бўлиб, Аллоҳга шукроналар айтмоқда. 

Top