10:57 / 30.11.2016
6202

Австралиялик велосипедчи 200 метр баландликдаги тўсиқ устидан юриб ўтди

Фото: road.cc

21 яшар австралиялик велосипедчи Фабио Уимбер 200 метр баландликда жойлашган тор тўсиқ устидан юриб ўтганини видеога олди. Бу ҳақда Road.cc хабар бермоқда.

Уимбер баландлиги бўйича дунёда учинчи ўринда тўғон бўлмиш Кёльнбрайншпайхер устидан юриб ўтган. Экстремал бир неча бор мувозанатни йўқотади, аммо муваффақият билан кўзлаган манзилига етиб боради.

Велосипедчининг айтишича, у роликни бош мукофоти 15 минг АҚШ доллари бўлган GoPro of the World contest танлови учун юборган.

Top