15:50 / 30.11.2016
11264

Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев ҳайкали очилди (Видео)

Фото: Tengrinews.kz

Қозоғистоннинг Толдиқўрғонида (Олмаота вилояти маъмурий маркази) амалдаги президент Нурсултон Назарбоевга қўйилган ҳайкал тантанали равишда очилди, деб хабар қилмоқда вилоят маъмурияти ахборот хизмати.

"Бугун Толдиқўрғон шаҳрида мустақилликнинг 25 йиллиги арафасида давлат раҳбари Нурсултон Абишевич Назарбоевга ўрнатилган ҳайкал тантанали равишда очилди", — дейилади хабарда.

Баландлиги 4,2 метр бўлган ҳайкал бронзадан ишланган бўлиб, унинг 4,5 метрлик асоси жигар ранг гранитдан тайёрланган.

Эслатиб ўтамиз, бу Қозоғистонда Назарбоевга ўрнатилган биринчи ҳайкал эмас. Унинг фигураси Олмаота ва Остонада ҳам қўйилган. Шунингдек, давлат раҳбарига бошқа мамлакатларда ҳам ҳайкаллар ўрнатилган.

Top