20:20 / 30.11.2016
9704

Ой пайдо бўлганидаёқ унда сув бўлганлиги тасдиқланди

Фото: hi-news.ru

Яқинда бўлиб ўтган тадқиқотлар сув фақатгина Ерга хос бўлган ресурс эмаслигига ишора қилади. Эҳтимол, у 4,5 миллиард йил аввал иккига ажралиб, Ер ва Ойга айланган қадимий коинотнинг асосий моддаларидан бири бўлгандир. Нi-news шу ҳақида маълумот берди

Ёш ойнинг минерал таркиби қандай шаклланганлигига доир лабаратория симуляциялари доирасида бунга билвосита далиллар топилди. Олинган маълумотлар Ер ва Ой пайдо бўлгандан бери унда сув бўлган ёки йўқлигига доир янги узоқ баҳсларга замин ясайди. 

"Тадқиқотларимиз Ой пайдо бўлгандаёқ унда сув бўлганини кўрсатмоқда", - дейди Амстердам озодлик университетининг илмий жамоа раҳбарларидан бири Вим ван Вестренен.

Ой тупроқ намуналарида аввал ҳам сув изларини топишган, бироқ бу кўпинча йўлдошимизнинг сатҳида жойлашган ёш жинс намуналари бўлган. Бу ўз навбатида, сув йўлдошнинг дастлабки давриданоқ унинг бир қисми бўлганлиги ёки у ерга астероидлар туфайли тушиб қолганлиги тўғрисидаги саволга аниқ жавоб бера олмади. 

Ёш ойнинг шаклланиш жараёнида сувнинг роли қандай бўлганлигини билиш учун Вен Вестренен ва унинг ҳамкасблари лабаратория шароитларида кичик жинс намуналарини (10 миллиграм вазнга эга) яратишган, улар Ой шаклланган асос ингридиентларни ўзида жамлаган. 

"Асосий компонентлар: кремний ва кислород, шунингдек магний, кальций, темир, титан ва алюминий", - дейди Вим ван Вестренен. Унинг сўзларига кўра, таркиб Ой сатҳида олиб борилган сейсмик таҳлил маълумотларига тўлиқ тўғри келади. 

Шундан кейин олимлар жамоаси ёш Ой шароитларига мувофиқ бўлган ҳарорат ва босим фарқи ёрдамида Ой геологиясининг эволюцион жараёнини симуляциялаштирган. Жараённи ҳам сув билан, ҳам усиз ўтказиб кўришган.

Сўнгги тадқиқотлар Ер ва Ой пайдо бўлган вақтиданоқ унда сув бўлганлигини тасдиқлади. Бироқ бу фикрга ҳамма ҳам қўшилмади, уларнинг фикрича, сув бу сайёраларда улар шаклланиб бўлганидан кейин, астероид ва кометалар туфайли пайдо бўлган. 

 

Top