12:10 / 01.12.2016
7979

2017 йилда тақиб юрилувчи қурилмалар бозорида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Икки йил муқаддам Уолл-Стрит ва Кремний водийси экспертлари тез орада тақиб юрилувчи қурилмалар бозорида яна бир илгари сакраш юз беришини айтишган эди. Бироқ, Питер Линч ўзининг «Уолл-Стритга қарши бир ўзи» номли китобида айтганидек, «кўп ҳолларда бу каби ўзгаришлар ҳақидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиқади». 

Экспертлар, аслида, Apple Watch соатлари пайдо бўлгач, шундай фикрларни билдиришганди. Хусусан, Morgan Stanley таҳлилчиси Кэти Хбюберти биринчи йилда 60 млндан ортиқ соат сотилишини тахмин қилган эди. Аммо 2015 йилда Apple 12 млн соат сотган бўлса, бу йил рақобат кучайгани боис, маҳсулотлар савдоси янада қисқарди.  Ақлли соатлар ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг йирик компания Fitbit акциялари дастлаб 20 доллардан 50 долларгача кўтарилди, аммо кейинчалик харидлар, харажатлар ортиши ва бозорнинг бу каби маҳсулот билан ўта таъминланганлиги сабабли 8 долларгача тушиб кетди. 

Хўш, шундай экан, келгусида бу борада бирон ижобий ўзгаришлар кўзга ташланиши мумкинми? Келинг, 2017 йилда ушбу соҳага таъсир кўрсатиши мумкин бўлган айрим жиҳатларни кўриб чиқамиз. 

IDC маълумотларига кўра, 2016 йил III чорагида ақлли соатларни етказиб бериш 51,6 фоизга пасайган. Apple компанияси бор-йўғи 1,1 млн дона соатини сотишга муваффақ бўлган, бу 2015 йилги кўрсаткичдан 71,6 фоизга кам демакдир. Garmin компанияси эса аксинча маҳсулотлар етказиб беришни 324,2 фоизга оширишга эришган, йиллик ҳисобда 600 донагача етказган. Компания савдолар бўйича Apple компаниясидан сўнг, иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринга тушиб кетган Samsung шу пайтга қадар бозорга 400 минг дона қурилмасини чиқарган. 

Бунда, Корея компаниясининг Gear S2 маҳсулотига қизиқиш юқори бўлган. Шунга кўра, 2017 йил Apple ўз етакчилигини сақлашнинг уддасидан чиқа оладими ёки iOS дастури билан ҳамкорлик қила оладиган соатларга ўз ўрнини бўшатиб берадими?, деган саволга ойдинлик киритади. 

Спорт трекерлари бозорининг ўсиши сабабли Garmin қўлга тақилувчи қурилмалар ишлаб чиқариш ҳажми бўйича дунёда тўртинчи ўринга чиқиб олди. Бу борада Fitbit, Xiaomi ва Apple етакчи учликни ташкил этмоқда. Бундан ташқари, Garmin ва Fitbit бошқа рақобатчиларга қараганда устунликларидан самарали фойдаланишга уринмоқда. 

2016 йил II чорагида Garmin 1,6 млн дона маҳсулот етказиб берган ҳамда йиллик ўссишини 1,6 фоизга етказган. Айни чоғда, Fitbit савдоси атиги 28,7 фоизга ўсиб, 5,7 млн донани ташкил этган. Garmin ҳар бир спорт йўналиши учун алоҳида маҳсулотни таклиф этади. 

IDC тахминларига кўра, тақилувчи қурилмалар: фитнес трекерлар, ақлли соатлар, смарткўзойнаклар ва либосларнинг умумий талаби 2020 йилга келиб йилига 213,6 млн донани ташкил этади. Шу билан бирга, ақлли либослар бозори унчалик ҳам ривожланмаётган бўлса-да, Under Armour, Samsung, Google ва бошқа компаниялар интернетга уланган либослар прототипларини синовдан ўтказмоқда. 

Top