20:18 / 01.12.2016
7411

МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Тошкентга етиб келди

Фото: UzDaily

МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев бугун Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.

У МДҲнинг Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш бўйича миссиясига бошчилик қилмоқда.

МДҲ кузатувчилари миссияси Ўзбекистонда 18 ноябрь куни иш бошлаганди.

Марказий Сайлов комиссияси таклифи билан Ўзбекистонга ташриф буюрган МДҲ миссияси таркибига 10 нафар узоқ муддатли ва 60 нафарга яқин қисқа муддатли кузатувчилар кирган.

Узоқ муддатли кузатувчилар шу пайтгача минтақалардаги 100дан ортиқ сайлов участкаларида бўлди. Бундан ташқари, комиссия аъзолари шу кунларда ўтаётган муддатдан илгари овоз бериш жараёнини кузатиб бормоқда.

Top