15:57 / 02.12.2016
6629

КОНМЕБОЛ «Шапекоэнсе»ни Копа Судамерикана ғолиби деб эълон қилди

Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) «Шапекоэнсе» клубини Копа Судамерикана ғолиби деб эълон қилиш ҳақидаги таклифга рози бўлди. Ташкилот ўтказилмай қолган финал учрашувининг иккинчи иштирокчиси бўлмиш Колумбиянинг «Атлетико Насьональ» клуби томонидан берилган таклифни қабул қилган. Бу ҳақда Globo телеканалида айтилди.

Шу тариқа, «Шапекоэнсе» келаси мавсумда Копа Судамерикана ғолиби сифатида Либертадорес кубогида ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Бразилиянинг «Шапекоэнсе» клуби Копа Судамерикана мусобақаси финалида айнан «Атлетико Насьональ» клуби билан беллашиши лозим эди. Аммо жамоанинг самолёти бу ўйинга учиб кетаётганида ҳалокатга учради ва унинг деярли барча аъзолари нобуд бўлди. Шундан сўнг, «Атлетико Насьональ» клуби «Шапекоэнсе»ни Копа Судамерикана ғолиби деб эълон қилишни таклиф қилганди.

Top