17:49 / 02.12.2016
7010

Моуриньо «Барселона» футболчисини «Манчестер Юнайтед»да кўришни истамоқда 

Фото: ТАСС

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо қишки трансферлар вақтида жамоа таркибини «Барселона» ярим ҳимоячиси билан тўлдиришни истамоқда.

Don Balon нашрининг хабарига кўра, португалиялик мутахассис каталонияликлар жамоасининг хорватиялик ярим ҳимоячиси Иван Ракитични қўлга киритмоқчи. У бу футболчини Поль Погба учун энг муносиб тандем-шерик сифатида кўрмоқда. 

Ёзги трансферлар вақтида, Ракитичга Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳам даъвогарлик қилганди.

28 ёшли ушбу футболчи кўк-анорранглилар жамоаси сафида барча турнирларни ҳисоблаганда 18 ўйин ўтказди ва 2та гол уриб, бир голга ҳаммуаллиф бўлди.

Transfermarkt.de портали футболчининг трансфер қийматини 50 млн еврога баҳолаган, унинг «Барселона» билан шартномаси 2019 йилгача тузилган.

Daily Star хабарига кўра, манчестерликлар ушбу футболчи трансфери учун 35 млн фунт сарфлашга тайёр.

Top