23:22 / 02.12.2016
9306

Обама кетиши олдидан Вашингтонда "Jingle Bells" қўшиғини ижро этди

Фото: © AP

АҚШ президенти Барак Обама ўз лавозимидан кетиши олдидан Вашингтондаги арча ёнида оммабоп Рождество қўшиғи "Jingle Bells"’ни ижро этди. Бу ҳолат тасвирланган видеоёзув Оқ уйнинг твиттер-аккаунтида жойлаштирилди.
      
Ёзувга кўра, Обама Янги йилдан кейин ўз лавозимини тарк этишга маънан тайёр ва байрамона кайфиятни намойиш қилмоқда. Кейинги йилда Обаманинг ўрнини Дональд Трамп эгаллайди.

Top