17:22 / 03.12.2016
4804

Интерпол Покистондаги фабрикага ўт қўйганликда гумонланган кишини ҳибсга олди

Фото: AP

Таиланд полицияси Покистоннинг Карачи шаҳридаги фабрикага ўт қўйган ва бунинг оқибатида 255 кишининг умрига зомин бўлган покистонликни ҳибсга қолди. Бу ҳақда  “Франс Пресс” агентлиги хабар бермоқда.

Ali Enterprises тикув фабрикасидаги ёнғин 2012 йилда содир бўлган эди. Воқеага айбдор деб топилган 46 яшар Абдул Раҳмон Таиланд махсус хизмати ва Интерпол томонидан қидирилаётган эди. Жума кунида у Бангкокдаги меҳмонхоналардан бирида қўлга олинган.

"Интерпол Покистон тарафининг сўровига асосан жиноятчини қўлга олди. У Покистон органлари тайёр бўлиши билан репатрация қилинади", — деди полиция генерал-майори, Интерполнинг Таиланд бўлими раҳбари Апичарт Сурибун.

Top