16:09 / 04.12.2016
9557

15 миллионга яқин киши сайловда овоз бериб бўлди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига бугун соат 6.00да бошланган овоз бериш жараёни ҳақидаги маълумотлар онлайн режимида келиб тушмоқда.

МСК берган маълумотга кўра, соат 16.00гача сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 428 минг 891 сайловчининг 72.03 фоизи (14 713 955 нафари) овоз беришда иштирок этди.

Сайлов жараёни соат 20:00гача давом этади.

Top