09:18 / 04.12.2016
5676

Президент сайлови: Соат 9:00 ҳолатига давомат 17,7 фоизни ташкил этмоқда

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясига Президенти сайлови бўйича соат 6:00да бошланган овоз бериш жараёни ҳақидаги маълумотлар онлайн режимида келиб тушмоқда.

Сайловни ёритиш бўйича Республика матбуот маркази ахборотига кўра, соат 09:00гача сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 428 минг 891 сайловчининг 3,6 миллион нафардан ортиғи, яъни, 17,72 фоизидан ортиғи овоз бериб бўлди.

Сайлов жараёни давом этмоқда.

Top