19:07 / 04.12.2016
8359

Сайлов участкалари ёпилишига 1 соат қолганида давомат 86,6 фоизни ташкил қилмоқда

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясига Президент сайлови бўйича соат 6:00 да бошланган овоз бериш жараёни ҳақидаги маълумотлар онлайн режимида келиб тушмоқда.

Президент сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази ахборотига кўра, соат 19:00 гача сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 428 минг 891 сайловчиларнинг 86,6 фоизидан ортиғи ёки 17,6 миллион сайловчи овоз бериб бўлди.

Top