20:13 / 04.12.2016
33439

Ўзбекистонда президент сайловида овоз бериш якунланди

Ўзбекистонда мамлакат президенти сайловида овоз бериш якунланди. Соат 19:00 ҳолатига кўра, давомат 86,62 фоиз эди, сайловчиларнинг иштироки бўйича якуний статистика соат 22:00да берилади.

«Сайлов участкалари ёпилди. Овоз бериш жараёни тугади, сайлов комиссияси ходимлари овозларни ҳисоблашга киришди. Шу пайтга қадар сайловда қоида бузилиш ҳолатлари қайд этилмади», ─ дея маълумот берган Ўзбекистон МСК раиси ўринбосари Комилжон Одилов.

Сайлов участкалари тонгги соат 06:00да очилганди. Айни вақтда хорижда сайловда овоз бериш давом этмоқда.

Top