12:45 / 05.12.2016
16396

Драматург Эркин Усмонов оламдан ўтди

Ўзбек адабиёти яна бир жудоликка учради. 4 декабрь тонгда таниқли ёзувчи, драматург Эркин Усмонов оламдан ўтди. Бу ҳақда шоир Муҳаммад Исмоил “Facebook”даги ўз саҳифасида хабар берган.

Эркин Усмонов 1952 йилнинг 10 февралида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1978 йилда Тошкент давлат чет тиллар институтини тугатган. Унинг ўнлаб китоблари, ҳикоя ва қиссалари чоп этилган. Булар қаторига “Гунафша”, “Олам нурга тўлади”, “Ҳайратларга тўла дунё”, “Аёл кишининг бахти” ва “Юк кўтарган одам” асарларини қўшиш мумкин.

Эркин Усмонов Карел Чапек, Грин, Паустовский, Анор каби адибларнинг асарларини рус ва инглиз тилидан ўзбекчага ўгирган.

 

Top