22:31 / 05.12.2016
8040

Google фавқулодда вазиятларда яқинларни излайдиган иловани ишга туширди

Фото: © AP

Американинг Google корпорацияси фавқулодда ҳолатларда яқинларни излашга ёрдам берувчи Trusted Contacts иловасини ишга туширди. Бу ҳақда Mashable хабар бермоқда. Дастур фойдаланувчига ўзининг жойи тўғрисида дўстлари ва қариндошларига маълумот юбориш имконини беради.

Иловада рўйхатдан ўтгандан сўнг, телефондаги манзиллар китобидан керакли одамларни топиб, белгилаб қўйиш зарур ҳисобланади. «Бу сизга исталган вақтда турган жойингиз тўғрисида маълумот узатиш имконини беради», – деб ёзмоқда нашр.

Trusted Contacts иловаси Apple’нинг Find My Friends  ва бошқа иловалардан фарқи у маълумотларни ҳаммага эмас, балки битта ёки барча ишончли одамларга узатади.

Дастур офлайн режимида ишлашга мослаштирилган. Бундай ҳолатда илова фойдаланувчининг ўзига маълум энг сўнгги жойи ҳақидаги маълумотни узатади.

 

Top