21:59 / 05.12.2016
18576

Қозоғистонда кичик ёшли бола телефон қувватлантиргичдан ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида етти яшар бола онасининг телефонини ўйнаши оқибатида ҳалок бўлди. Телефон бу вақтда қувватлантиргичга уланган эди.

Мангистау вилояти болалар шифхонасида маълум қилинишича, она қизчаси билан ётишга ҳозирланган. Уларнинг ёнида қувватлантиргичга қўйилган смартфон бўлган. Орадан маълум бир вақт ўтгач, аёл ухлаб қолади, қизча эса смартфон ўйнашда давом этади. 

"Телефон билан нима содир бўлгани ҳали номаълум. Аммо қизчани ток урган ва унинг юраги уришдан тўхтаган. Фақат эрталаб ота-она фарзандининг ўлиб қолганлигини сезишган. Уни жонлантириш бўлимига олиб келишган, аммо шифокорлар унга ёрдам бера олишмади", - деб хабар берилди вилоят болалар шифохонасида.

 

Top