15:22 / 05.12.2016
5288

Суриянинг ҳукумат қўшини шарқий Ҳалабнинг 60 фоиз ҳудудини озод қилди

Фото: Reuters

Сурия армияси маҳаллий куч ишлатар тузилмалар ёрдамида жангарилар қўл остида бўлган шарқий Ҳалабнинг 60 фоиз ҳудудини озод қилди. Бу ҳақда "Ал-Масдар" нашри маълум қилмоқда.

Унинг маълумотларига кўра, шаҳар шимолида террорчилар мудофаасининг муваффақиятсизлигидан сўнг, Сурия ҳукумати қўшини Ҳалабни озод этишнинг иккинчи босқичини бошлади.

Операция армия бўлинмалари Ҳалаб халқаро аэропортининг ғарбида жойлашган университет шаҳарчасини озод этишга киришишидан бошланди. Ҳарбийларнинг мақсади – аэропорт ва шаҳар марказини боғлаб турувчи Аль-Баб шоссеси ва бошқа йўллар ўтган ҳудудни озод қилиш эди.

Орадан бир неча кун ўтиб, ҳукумат қўшинлари Карм-аль-Жазматий, Карм-ат-Тарраб, Дарет-Авад, Карм-аль-Майсар, Карм-ат-Тахан, Карм-аль-Катержий, Тарик-аль-Баб ва Хальвания мавзуларини жангарилардан озод этишди.

Top