08:47 / 06.12.2016
7493

Америкалик ўзи ихтиро қилган уйчалар билан бошпанасизлар жонига оро кирмоқда

Фото: hi-news.ru

Америкалик Питер Гулд уйсизларга катталиги озиқ-овқат аравасича келадиган уйчалар қуриб, ёрдам беришни истамоқда.

«Менда ҳам ўз вақтида турар-жой билан боғлиқ муаммолар бўлган. Ҳозир эса уйим бор. Кимда у ҳозиргача бўлмаса, унга ёрдам берадиган вақт келди», — дейди Гулд. Унинг ёши 60да бўлиб, кема қуриш заводининг собиқ ишчиси ҳисобланади. 

Питер Гулд ўз хоббисининг илк намунаси — ғилдиракли ёғоч уйчасини — Our Place Society’да (ижтимоий ташкилот) тақдим этди. Ўшанда унинг уйчасини кўргани жуда кўп одам келди ва бу каби уйчалардан яна қуриладими, деб сўрашди. 

«Одамлар кундузи кўчаларда дайдиб, кечқурун бу ерга келишаётганларини кўриб турар эдим. Улар нафақат совуқ қотишади, балки касал ҳам бўлиб қолишади. Мен ана шундай тунлардан бирида бармоғини йўқотган аёл билан гаплашганман», —  деди Гулд.

Гоулд ғилдиракли мана шундай уйчани бир ойдан кам муддатда қуриб битказди. «Барча мени қўллаб-қувватлади ва қўлидан келганича ёрдам кўрсатишди», — деди Питер. У ташкилотдан қуриш ишлари учун кетадиган материалларга деб 100 доллар олди. Қолган суммани ўз ёнидан ишлатди. Унинг айтишича бу ишларга ёнидан 600 доллар сарфлаган.

Питер қураётган уйчаларнинг эни 60 см, узунлиги эса 180 см. 

 

Top