10:13 / 06.12.2016
6180

Япония бош вазири Ҳавайига Перл-Харбор учун узр сўрагани бормаслиги айтилди

Япония бош вазири Синдзо Абэнинг Ҳавайидаги Перл-Харборга (АҚШ) ташрифи Иккинчи жаҳон уруши вақтида Япониянинг хатти-ҳаракатлари учун узр сўрашини англатмайди. Бу ҳақда журналистларга япон ҳукумати бош котиби Ёсихидэ Суга айтиб ўтган.

"Мазкур ташриф узр сўраш учун эмас, балки қурбонларни хотирлаш учундир", — деб унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Киодо” агентлиги.

Япония бош вазирининг Ҳавайига илк ташрифи 26-27 декабрь кунлари бўлиб ўтиши мумкин.

 

Top