07:43 / 06.12.2016
3847

Бразилия сенати раҳбари лавозимидан четлатилди

Фото: © AP

Бразилия олий суди давлат маблағларини ноқонуний равишда ишлатишда айбланаётган, мамлакат федерал сенати раиси Ренан Калейросни ўз лавозимидан четлатди. Бу ҳақда  Globo хабар бермоқда

Таъкидланишича, Калейрос оддий сенатор лавозимини эгаллайди. Суд президент ўз вазифасини бажарай олмаган тақдирда унинг ўрнини айнан сенат раиси эгаллашига асосланиб бундай қарорни қабул қилган.

Аввалроқ Калейрос 9 йил аввалги коррупцион можарода давлат маблағларини сарфлаш бўйича суд ишида айбдор деб топилганди.

Таъкидланишича, у бюджет маблағларини ўшандаги Бразилия сенати раиси қизига молиявий кўмак кўрсатиш учун ишлатган.
  
 

Top