21:18 / 06.12.2016
11586

Назарбоев ёш кўриниш сирларини ошкор қилди

Фото: ФОТО NEWTIMES.KZ

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўзининг энг муҳим орзусини маълум қилди – мамлакатни ривожланган 30та давлат ичида кўриш. Ва унинг фикрича орзунинг амалга ошишига яқин қолди. Бундан ташқари, президент ёшлик сирлари ҳақида ҳам гапирди. Бу ҳақда Sputnik Казахстан хабар бермоқда.

"Инқирозга қарамай, биз тараққий этаяпмиз, тўхтамаймиз ва йирик корхоналарни ишга туширамиз. Янги иш ўринлари, замонавий заводлар ташкил этилмоқда. Бу ишларни дунёда кимлар қилмоқда? Қайси давлат? Ҳеч қайси.

Инсонда орзу бор экан у ҳеч қачон қаримайди. Орзу билан яшаш керак. Ана шу орзу томон ҳаракат қилмоқ лозим. Орзу жуда катта бўлмоғи керак. Унинг ярмига етган тақдирингда ҳам омадга эришган бўласан. Биринчи галда бу гаплар ёшларга тегишли", — деди Назарбоев.

 

Top