12:31 / 06.12.2016
6523

Пентагон раҳбари Япониянинг энг йирик ҳарбий кемасини кўздан кечирди

АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Япониянинг энг йирик ҳарбий кемаси — "Изумо" вертолёт ташувчиси билан танишди, деб хабар қилмоқда Киодо агентлиги.

"Изумо" вертолёт ташувчисининг сув сиғими 19,5 минг тонна бўлиб, Токио жануби-ғарбидаги Канагава префектураси Йокосука базасида жойлашган. Кемадан сузувчи ҳарбий база сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. 

АҚШ ва Япония қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишда "Изумо"дан фойдаланган, хусусан, Osprey конвертопланларини учириш ва қўндириш амалиётлари ўтказилган эди. 

Киодо маълумотларига кўра, Картер 6 декабрь куни Япония бош вазири Синдзо Абэ билан учрашишни режалаштирмоқда.7 декабрда эса ҳамкасби Томоми Инада билан ҳарбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама этади. 

"Изумо" таснифидаги мина ташувчи-вертолёт ташувчи кема.

 

Top