13:31 / 08.12.2016
11489

ДиКаприо Трамп билан учрашди

Фото: Getty Images

Америкалик актёр Леонардо ДиКаприо ва унинг жамғармаси раҳбари Терри Тамминен АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билан учрашди, деб хабар беради Associated Press. Учрашув Нью-Йоркда бўлиб ўтган.

Томонлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш боғлиқ ишларнинг иқтисодиётга таъсирини муҳокама қилишди. Leonardo DiCaprio Foundation раҳбари бўлган Тамминеннинг айтишича, улар сайланган президент, унинг қизи Иванка Трамп ва президент жамоасининг бошқа аъзоларига қайта тикланувчи қувват манбалари миллионлаб янги иш ўринларини яратишга ёрдам беришини кўрсатиб беришган.

Маълумот учун, ДиКаприо иқлим ўзгариши ва ёввойи табиатни асраб қолиш учун фаол кураш олиб боради. Яқинда эса унинг иштирокидаги “Сайёрани қутқариш” номли ҳужжатли фильм чиқди. 

Хабарларга кўра, Трамп актёрга январь ойида яна бир бор учрашишни таклиф қилган.

Top