20:00 / 09.12.2016
13043

Абэ Порошенкога Путин билан нима ҳақда гаплашишини айтиб берди

Фото:president.gov.ua

Япония бош вазири Синдзо Абэ Украина президенти Петр Порошенкога телефон орқали олий даражадаги россия-япон музокаралари нима ҳақида бўлишини тушунтириб берди, дейилади Япония ТИВ хабарида.

Унинг маълумотларига кўра, Абэ РФ президенти Владимир Путин билан Россия билан тинчлик шартномасига эришиш масаласини ҳал этиш борасида суҳбатлашмоқчи.

РФ-Япония олий даражадаги музокаралари 15-16 декабрь кунларига мўлжалланган, аниқлик киритган ташқи сиёсат маҳкамаси.

Япония ТИВнинг хабар беришича, телефондаги суҳбат асосан Украинадаги вазият борасида бўлди. Абэ барча томонларнинг Минск келишувларини бажариши ҳақида сўз юритган бўлса, Порошенко бу борадаги "кучли иштиёқини билдирган".
 

Top